Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Exeed заводи баҳорда очилиши мумкин

Ўзбекистонда Exeed заводи баҳорда очилиши мумкин

Фото: ixbt.com

Ўзбекистонда Exeed бренди заводи баҳорда очилиши мумкин. Ҳозирда Тошкентдаги саноат майдонига зарур жиҳозлар етказиб берилмоқда.

Asaka Motors International дистрибютор компаниясининг маълум қилишича, Ўзбекистонда Exeed заводини ишга туширишга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бу ерда аллақачон юк кўтариш ускуналари, шунингдек, турли хил автомобиль параметрларини синаб кўриш учун махсус ускуналар ўрнатилган.

Эътиборлиси, Exeed компаниясининг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги директори Жефф Лю ўтган ҳафтада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Ўзбекистон жадал ривожланаётган бозор, бу ерда янги автомобилларга қизиқиш муттасил ортиб бормоқда. Ўйлайманки, ўзбек автомобиль ишқибозлари Exeed автомобилларининг барча афзалликларини қадрлашади”, — деди Жефф Лю.

Топ-менежернинг ташрифи давомида келажакда ишлаб чиқариш параметрлари маълум бўлди. Ўзбекистондаги Exeed заводи дастлаб йилига 5 мингта автомобиль йиғиш имкониятига эга бўлади. Aммо, Asaka Motors International бош директори ўринбосари Aкрамжон Тўхтабоевнинг сўзларига кўра, келгусида ишлаб чиқариш қувватини йилига 20 минг донага етказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Exeed автомобиллари сотуви март ойида бошланиши ҳақида хабар берилганди. Қаторда учта модел - VX, TXL ва LX кроссоверлари бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг