Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар итларнинг ўй-хаёллари билан қизиқишди ва МРТ орқали аниқлашди

Олимлар итларнинг ўй-хаёллари билан қизиқишди ва МРТ орқали аниқлашди

Фото: "Gazeta.ru"

Эмори университети олимлари ишлаб чиққан нейротармоқ итларнинг фикрларини МРТ орқали аниқлашга уринишди. Тажриба давомида итларни жим ётишга ўргатишди.

Бу ҳолатда итларга турли предметлар ва ҳаракатлар акс эттирилган видеолар намойиш этилди: итларнинг қандай югуриши, одамлар билан ўйнаши, қушларни қувиши, ўтаётган машиналар, мушуклар ва бошқалар.

Кейин олинган маълумотлардан фойдаланиб, нейрон тармоқ итнинг МРТ тасвирида аниқ нимани кўришини аниқлашга ўргатилган. Натижада алгоритм 99 фоиз ҳолларда объект ва ҳаракатни аниқлай олди.

Ушбу маълумотларга асосланиб, олимлар итлар ва одамларнинг тафаккури тубдан фарқ қилади, деган тахминни илгари сурадилар. Инсон мияси биринчи навбатда объектларга, итлар эса ҳаракатларга эътибор беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг