Кўчмас мулк давлат инспекцияси робот-итларни намойиш этди

Кўчмас мулк бўйича давлат инспекцияси робот-итларининг ёпиқ пресс-шоусини ўтказди. Назорат қилувчи орган вакиллари қурилмаларнинг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш режалари ҳақида гапирди, ишлаб чиқувчилар эса техник афзалликлар билан ўртоқлашди. Илк бор роботлар ўтган йилнинг декабрь ойи охирида эълон қилинган эди.
Москвадаги кўчмас мулк бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Владислав Овчинскийнинг айтишича, робот-итлар қоидабузарликларни аниқлайди, ноқонуний қурилиш ҳолатларидан хабар беради. Тўрт оёқли робот ҳар қандай йўл шароитларида, яъни чекка жой, тепаликларда ишлашга мослаштирилган.
Робот билан алоқа симсиз технология ёрдамида амалга оширилади. Дастурий таъминотни ишлаб чиқишда Россия техник университетлари битирувчилари ва саноат мутахассислари жалб қилинган.
Бундан ташқари, Давлат инспекцияси вакиллари ўз ишларида дронлардан фойдаланишларини, бироқ Москвада парвозлар тақиқланган ҳудуд кўп эканлигини, бундай ҳолларда текшириш масъулияти робот-итлар зиммасига тушишини таъкидлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter