Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИТ ЭМАС, "IT"!

IT - «Information Technology» сўзининг қисқартмаси бўлиб, ахборот технологияси деган маънони англатади.

IT сўзини ишлатганда, асло «IT технологиялари» деб гапирилмайди. Боиси, гапни тўлиқ ёзиб, ўзбекчага ўгирсак «Ахборот технологиялари технологиялари» кўринишида намоён бўлади, бу эса бироз ғалати эшитилади.

Иш жараёнимиз компьютер технологиялари билан бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли, ҳар бир корхонада алоҳида IT бўлимлар мавжуд, ҳаттоки умуман компьютерга алоқаси бўлмаган корхоналарда ҳам.

Бундан кўриниб турибдики, бугунги кунда IT соҳасига қизиқиш ва талаб ниҳоятда катта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг