IT Community сизга ёрдам беришга тайёр!
IT мутахассислар ва ушбу соҳага қизиққан ёшларни бир жойда бирлаштириш ҳам шахсий, ҳам профессионал ривожланишга ёрдам беради. Айнан шу мақсадда IT Park ташаббуси билан 4 март куни IT Community, яъни IT Ҳамжамияти ишга туширилди. Ҳамжамият аъзолари IT соҳасидаги қизиқарли маълумотларни топиши, билим ва тажриба алмашиши мумкин, шунингдек каръера қуриш, лойиҳа учун жамоа топиш, ғояларни муҳокама қилиш, етакчи мутахассислардан ёрдам олиш ва ҳатто ментор топиш учун ушбу платформа жуда қулай имкониятларни тақдим эта олади.
Ҳамжамият доирасидаги илк учрашув Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтди ва бир вақтнинг ўзида 6 та спикер иштирокини таъминлади:
•Aлёна Владимирская – Mail.Ru Group’нинг кадрлар билан ишловчи собиқ раҳбари ва Йилнинг HR бренди мукофоти совриндори.
•Aкмалжон Мусаев – HyperApp бош директори, лойиҳа менежери ва стартаплар асосчиси, Тошкент, Ўзбекистон ва AҚШдаги GAMEFALL лойиҳаси ҳаммуассиси ва раҳбари;
•Бобур Ражабов – техник тадбиркор, ўқитувчи, EverbestLab бош директори;
•Леонид Черний – Uzum компаниясининг ижрочи директори, MegaFon, Rambler, Yandex, Mail.ru Group каби компания маҳсулотларини яратиш ва ривожлантиришда иштирок этган таниқли топ-менежер;
•Мунира Бекмурадова – TopTal’да катта дастурчи муҳандис ва ҳамжамият раҳбари;
•Шавкат Каримов – Ўзбекистон IT Ҳамжамияти раҳбари, ментор, инвестор.
IT Ҳамжамиятга қўшилиш учун LinkedIn платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва IT жамиятнинг бир қисмига айланиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter