Тошкент вилоятидаги инновацион пиёдалар ўтиш жойи автоҳалокатларни камайтиради

Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда.
Яъни, пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи чизиқлар тепасига прожектор ўрнатилган. Натижада йўлнинг ушбу қисмига нур туширилиб, ёритиб беради. Бу эса тунда автоҳалокатлар содир бўлишининг олдини олади.
Ушбу усулни бошқа жойларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter