Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида мобил алоқа қамрови 98 фоизга етказилди

Тошкент вилоятида мобил алоқа қамрови 98 фоизга етказилди

Фото: “Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати

Тошкент вилоятида мобил алоқа ва мобил интернет қамровини кенгайтириш ҳамда сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча 451 та база станцияси ўрнатилиб, 111 таси модернизация қилинди. Бу орқали вилоятдаги аҳоли яшаш масканларининг мобил алоқа қамрови билан таъминланиш даражаси бугунги кунда 98 фоизга етказилди, дейилади “Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати берган хабарда

Хабарга кўра, “Ўзбектелеком” АКнинг Тошкент филиали томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида вилоят бўйича 4,8 минг километр узунликдаги оптик толали алоқа линиялари қурилиб, 44,7 минг портга тенг телекоммуникация ускуналари ўрнатилган. Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли яшаш масканларининг оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олиниш даражаси 93,3 фоизга олиб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг