Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автопилот машиналар болалар ва қора танли пиёдаларни таниб олишда қийналади

Автопилот машиналар болалар ва қора танли пиёдаларни таниб олишда қийналади

Фото: 3dnews

Автоном ҳайдаш тизимларини ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг дастурий таъминоти оқ танли катталар, болалар ва қора танли пиёдаларни бир хил даражада яхши танийди. Бироқ Лондон қироллик коллежи олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот бу мутлақо нотўғри эканини кўрсатди.

Тадқиқотчилар нейрон тармоқларга асосланган 8 та пиёдани аниқлаш тизимини синовдан ўтказишди. Синов жараёнида пиёдаларнинг 8 мингдан ортиқ тасвиридан фойдаланилган. Маълум бўлишича, пиёдаларни аниқлаш тизимлари катталарни болаларга қараганда 20 фоизга яхшироқ таний олади. Бундан ташқари, дастурий таъминот очиқ танли одамларни аниқлашда қора танли пиёдаларга қараганда 7,5% аниқроқдир. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қора танли одамларни таниб олиш муаммоси шундаки, автоном ҳайдаш тизимлари асосан оқ танлиларнинг тасвирларига ўргатилади.

Олимлар қора танли одамларни таниб олиш аниқлиги паст ёруғлик шароитида сезиларли даражада пасайишини аниқладилар. Бу тунги вақтда сунъий интеллектга асосланган пиёдаларни аниқлаш тизимларидан фойдаланишда хавфли вазиятларга олиб келиши мумкин. Автомобил ишлаб чиқарувчилари пиёдаларни таниб олиш учун фойдаланиладиган дастурий таъминот ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг