Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mерс ҳайдасангиз, йўлга қарашингиз шарт эмас

Mерс ҳайдасангиз, йўлга қарашингиз шарт эмас

Фото: 3dnews

Mercedes-Benz Америкада биринчи бўлиб 3-даражали автопилотни ишга туширди - ундан фойдаланган ҳайдовчи йўлга қарамаса ҳам бўлаверади.

Аслида бу автоконцерн ўз автомобилларида блокировкага қарши тормоз, барқарорликни бошқариш, хавфсизлик ёстиқчалари ва мослашувчан круиз назоратини жорий этган биринчи ишлаб чиқарувчи саналади. Энди Mercedes-Benz электр автомобилларини автоматлаштиришда инқилоб ясаши кутилаётган янги Drive Pilot тизими билан жиҳозламоқда.

Ушбу функцияни фаоллаштириш учун маълум шартлар мавжуд:

Автомобил 65 км/соат дан ошмайдиган тезликда ҳаракатланиши;

Йўл юзаси қуруқ ва тоза бўлиши;

Йўл белгилари аниқ кўриниши;

Ҳайдовчи дилерда ёки интернет орқали ўқитилиши;

Тизим сенсорлари тоза, шиналар яхши ҳолатда бўлиши;

Автомобил яхши ҳолатда сақлангани ва мунтазам техник хизмат кўрсатилиши;

Маршрут аввалроқ тизим хотирасига киритилган бўлиши.

Drive Pilot автомагистрал йўллари учун мўлжалланмаган. Келгусида тезлик чегараларини ошириш кўзланмоқда. Автомобилга буюртма беришда тизимни ўрнатиш кўрсатилиши керак ва автопилот обуна кўринишида йилига 2500 доллар туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг