Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск ходимлари учун шаҳар қуряпти

Илон Маск ходимлари учун шаҳар қуряпти

Фото: The Wall Street Journal

Илон Маск Техас штати (АҚШ)да ўз компаниялари ходимлари учун шаҳар қуришни бошлади, деб хабар берди The Wall Street Journal.

Шаҳарнинг номи — Снейлбрук (Snailbrook).

Шаҳар камида 24 квадрат километр майдонни эгаллайди. Ўнлаб модул уйлар, бассейнлар, спорт майдонлари ва мактаб қурилади. Снейлбрукда Space X, Tesla ва Boring Company ходимлари истиқомат қилишади, уй ва ерлар пасайтирилган нархларда ижарага берилади.

Илон Маск шаҳар қуриш учун Техас пойтахти Остин яқинидаги яйловлар ва қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олди. Ер эгалари ва кўчмас мулк агентлари билан учрашувда Маск ва унинг одамлари “Техас утопияси” Колорадо дарёси бўйида бунёд этилиши, шаҳарда ходимлар яшаб, ишлашларини маълум қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг