Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Chrome браузерда янги юклаб олиш менежерини синаб кўрмоқда

Google Chrome браузерда янги юклаб олиш менежерини синаб кўрмоқда

Фото: shutterstock

Reddit фойдаланувчиси Leopeva64-2 Chrome браузерида ойнанинг пастки қисмидаги мавжуд сатрни алмаштириш учун янги юклаб олиш менежери борлигини айтди. Бу функция фақат Canary фойдаланувчилари ва бета-версиялари учун Chrome 111’да ёқилган.

Янги менежер кенгайтмалар менюсининг ўнг томонидаги белги бўлиб, у фаол юклаб олишлар ҳолатини ва уларнинг сонини кўрсатади.

Барқарор версия фойдаланувчилари ҳам функсияни ёқишлари мумкин. Бунинг учун Chrome қидирув сатрига chrome://flags#download-bubble киритинг ва браузерни қайта ишга туширинг.

Хусусият синов тугагандан сўнг бир неча ой ичида оммага очиқ бўлиши мумкин.

Январ ойида Google Chrome браузерининг 109-версиясини тақдим этди.У MathML Core белгилаш тилини қўллаб-қувватлади, унумдорлиги ва ишончлилиги яхшиланган кўп платформали янгилаш механизми, About this page ва ҳоказо.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг