Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электроникага қизиқишдан универсал дастурчиликкача

Электроникага қизиқишдан универсал дастурчиликкача

Фото: IT Park

IT Park ахборот технологиялари соҳасида катта ютуқларга эришаётган ёшлар ҳақидаги ҳикояларни ҳавола этишда давом этади. Навбатдаги қаҳрамон – Бухоро муҳандислик технологиялар институтининг магистратура бўлимида таҳсил олаётган Шерзоджон Жўраев.

У IT соҳасида 2018 йилдан бошлаб ишлаб келмоқда. Электроникага бўлган қизиқиши уни универсал дастурчи бўлишига сабаб бўлган. Ҳозирда қаҳрамон FrontEnd: HTML, CSS, JavaScript, bootstrap, BackEnd: PHP, Larawel, SQL, mySQL, Postrgresql, шунингдек, C++, Python каби дастурлаш тилларини мутахассиси ҳисобланади.

Шерзоджон дастлаб таълим олиш манбалари ва оффлайн дарсларнинг кам бўлганлиги, кейинчалик эса мураккаб масалаларга ечимларни топишда муаммоларга дуч келганини таъкидлаб ўтди.

Устозлардан ва турли хил дастурлаш тилларини мустақил равишда ўрганган бўлиб, ҳозирда лойиҳалардан 700 доллардан бошлаб даромад олади.

Шу билан бирга, робототехника, тармоқ адмистратори, дастурлаш, BackEnd йўналишларида 100 га яқин болаларга дарс беради.

Умумий ҳисобда 10 га яқин лойиҳаларда иштирок этган. Улар орасида вилоятдаги корхоналар ишларини қўл меҳнатидан автоматик бошқарувга ўтказиш, турли хил тижорат платформалари, катта ҳажмли маълумотларни таҳлиллашни автоматик ёндашуви кабилар мавжуд.

Қаҳрамонимиз, “Elba” лойиҳаси асосида ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Италия, Испания ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ишламоқда.

Шерзоджоннинг фикрича, IT соҳасида якка тартибда лойиҳани бажаргандан кўра, жамоа билан ишлаш жараёнида билимлар алмашиш, турли хил стартаплар ишлаб чиқишда жамоавий иштирок этиш, бир муаммонинг турли хил ечимларини муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш афзалроқдир.

Қаҳрамонимиз ўз тажрибасини янада оширишни, шунингдек, ҳозиргача тўплаган тажрибасини соҳага кирадиган ёшларга улашишни ва Ўзбекистонни янги IT-марказига айлантиришда ўз ҳиссасини қўшишни орзу қилади.

Шерзоджон ўзининг мисолида иштиёқи бўлган ҳар қандай инсон IT мутахассиси бўлиши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда. Aсосийси — интилиш, меҳнат қилиш ва ўрганишга бўлган қизиқишдир. IT-марказлар эса ушбу мақсадларни амалга оширишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг