«ALBISON» IT компанияси бепул дастурлаш курсларини ташкил қилади(ВИДЕО)

Нурислом Раззоқов, ALBISON IT компанияси муассиси:
– Amiti университетидаги ўқишим давомида курсдошларим билан фрилансер сифатида хорижий компанияларга хизмат кўрсатганмиз. Давлат ва корпоратив муассасалардан буюртма ола бошлаганимиз учун ўша вақтлардаёқ компания очиб, маҳаллий бозор учун ишлашни ният қилгандик. Ишимиз давомида биз кадрлар муаммосига дуч келдик. Биз малакали ходимларни топа олмадик. Университетларни тугатган дастурчилар оддийгина касбий ва асосий кўникмаларга эга эмас эди. Кейин эса IT мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш учун тренинг маркази очишга қарор қилдик. Курсларни тугатгандан сўнг, биз уларга компаниямизда ёки улар танлаган бошқа компанияда ишлашни таклиф қиламиз.
Бизда ҳафталик семинарлар ва тренинглар ташкил этилган бўлиб, уларда биз нафақат соҳани ривожлантириш, балки иш суҳбатидан ўтишда ҳам ёрдам берамиз.
Шуни таъкидлайманки, бўлажак дастурчиларнинг асосий муаммоси улар ишни аниқ нимадан ва қаердан бошлашни билмасликларидир. Шунда «веб дастурлаш» базасидан бошлаймиз. Дастлабки босқичдан ўтгандан сўнг, улар келажакда ўзлаштирмоқчи бўлган йўналишларда ҳаракат қилишлари анча осон бўлади. Кимдир мантиқий фикрлашни ривожлантиради ва кейин бэкенд йўналишини ўзлаштиришни таклиф қиламиз. Aммо баъзилар дизайнда ўзларини кўпроқ ифода этишлари мумкин - биз уларга фронтенд йўналиши бўйича боришни тавсия қиламиз.
Бизнинг курсларимиз бепул ва таълим сифатига таъсир қилмайди. Барча ўқитувчиларимиз Epam ва iTechArt каби халқаро компанияларда катта тажрибага эга бўлган марказимизнинг битирувчилари ҳисобланишади.
Бизда ўқиш учун базавий инглиз тили кўникмаларига эга бўлишингиз керак. Талаб жуда қаттиқ - талабалар барча берилган уй вазифаларини бажаришлари керак, агар улар бажарилмаса, талаба курсни давом эттира олмайди – айнан шу сабабли биз юқори натижаларга эришдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter