Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

АКТ вазири талабаларга фойдали маслаҳатларини берди

АКТ вазири талабаларга фойдали маслаҳатларини берди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Халқаро талабалар куни ёшларни табриклади.

«Халқаро талабалар куни билан табриклаб, талабаларимизга фойдали маслаҳат беришни ўринли деб билдим.

Германияда SAP раҳбарияти билан учрашувда, улар томонидан бепул тақдим этиладиган курсларни биздаги талабалардан атиги 32таси битиргани ва улар тўлиқ 100% юқори даромадли иш билан таъминланганини маълум қилишди.

Шунда мени бир савол қийнай бошлади, нега шунча талабаларимиз бўлсада ва Германияни ўзида юз мингдан ортиқ АКТ мутахассисига талаб бўлсада, бепул ва юқори маошли иш билан таъминлайдиган касбни ўрганган талабалар сони шунчалик кам?

Маслаҳатим, ҳозир аввалгидек дипломнинг ўзи иш билан таъминланишга етарли эмаслигини, вақтларини бекор кетказмай халқаро тил ва бошқа касб сертификатларини олишга қунт билан ҳаракат қилишлари зарурлигини ҳамма талабаларимиз тезроқ тушунишлари керак. Бунга ҳозир жуда кўп имкониятлар бор, масалан, ўша SAP сайтида: https://learning.sap.com/student-zone

Ёки битириб чиққунича жуда бўлмаса чет тили сертификатини олиб чиқса ҳам, келгусида чет элдан масофавий иш топишига жуда катта ёрдам бўларди, сертификатни олиш харажатининг 100 фоизини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/413

АКТ йўналишидаги халқаро сертификатларни олиш учун ўқиш ва сертификациянинг 50 фоиз харажатини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/622

Лекин бу иккала имкониятдан фойдаланган талабаларимизнинг сони умумий талабаларни сонини ичида жуда камдир! Шунинг учун яна бир бор талабалик даврингизда вақтни бекор кетказмай халқаро тан олинадиган сертификатларни ҳам олишга ҳаракат қилишингизни тилаб қоламан!» деб ёзади Шерзод Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг