Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

30 мингта ходим ва 300 та компания электромобиллар ривожи учун курашади

30 мингта ходим ва 300 та компания электромобиллар ривожи учун курашади

Фото: "3dnews.ru"

Жанубий Корея электромобиллар ишлаб чиқаришга 66 миллиард доллар маблағ ажратди. 2030 йилгача электрда юрадиган машиналар 10 баробар ошиши кутилмоқда.

Ўтган йили мамлакатда 254 мингта электромобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2030 йилгача ушбу рақамни 3,3 миллионга етказмоқчилар. Шунда бозорнинг 12 фоизини Жанубий Корея эгаллайди.

Бу натижага эришиш учун 2026 йилгача асосий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш режалаштирилди. Ҳозирда бу учун ресурслар тайёрланмоқда, бу соҳадаги кадрлар сонини 30 мингтага етказиш мўлжалланмоқда. Мазкур масала билан шуғулланишга мамлакатдаги 300 та компания жалб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг