Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониянинг нуфузли Тсукуба ва Токаи университетлари раҳбарияти билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

Япониянинг нуфузли Тсукуба ва Токаи университетлари раҳбарияти билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов бошчилигидаги делегациянинг айни кунларда амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида Япония Миллий университетлар ассоциацияси президенти ҳамда Тсукуба университети ректори Нагата Кёсуке билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Н. Кёсуке томонидан Ўзбекистонда таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Ўз ўрнида, вазир ўринбосари Р. Каримжонов томонидан юртимизда таълим йўналишида, хусусан, рақамли таълимни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва ташаббуслар ҳамда яратилаётган имкониятлар бўйича маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, К. Нагата Ўзбекистоннинг таълимдаги салоҳияти ва амалга оширилаётган ислоҳотларни инобатга олиб, иккитомонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот учун: Япония Миллий университетлар ассоциацияси 86 та миллий университетни ўз ичига олади.

Ташкил этилганидан бери аъзо университетлар дунёнинг энг юқори даражасида таълим бериш ва тадқиқотларни илгари суриш, муҳим ўқув фанларига эришиш ва ривожлантириш, мамлакат бўйлаб олий таълим учун тенг имкониятларни таъминлаш ва глобал инсон ресурсларини ривожлантиришда фаол рол ўйнади. Аъзо университетларнинг умумий 60 минг профессор-ўқитувчилари турли хил тадқиқотлар олиб боришда 580 минг бакалавриат ва магистратура талабаларининг таълимига масъул ҳисобланади.

Бундан ташқари, Токаи Университети вице-президенти Казухико билан учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Токаи университети томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда таълим модели ҳақида умумий тақдимот бўлиб ўтди.

Шунингдек, вазир ўринбосари Р.Каримжонов томонидан Токаи университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш таклиф қилинди. К. Хамамото ушбу таклифни қўллаб-қувватлшини билдириб, ҳамкорликни япон тили курсларини ҳамда талабалар ва профессорлар алмашинув курсларини ташкил этишдан бошлашни таклиф қилди. Шунингдек, ушбу ҳамкорлик Токаи университетининг Ўзбекистонга кириб келиши учун муҳим босқич бўлишини таъкидлади.

Маълумот учун: Токаи университети 1942 йилда ташкил этилган хусусий университет ҳисобланиб, университет Саппоро, Таканава, Ёёги, Шонан, Исеҳара, Шимизу ва Кумамотодаги 7 та компус, 75 та кафедра, 19 та мактаб ва 17 та аспирантурада 31 та курсдан иборат. Талабаларнинг умумий сони тахминан 28 500 ни ташкил этади.

Токаи университети 39 мамлакатдаги 128 университет ва ташкилотлар ўртасида академик алмашинув шартномаларини тузилган. 2020 йил май ойи ҳолатига кўра, кампусда 1 247 нафар халқаро талабалар бор. Ҳозирда Токаи университетининг хорижда 6 та ваколатхонаси (Дания, АҚШ, Австрия, Жанубий Корея, Таиланд ва Россия) мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг