Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Toyota ўтган ойда автомобил ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича рекорд ўрнатди

Toyota ўтган ойда автомобил ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича рекорд ўрнатди

Фото: Ixbt.com

Toyota Моtor компаниясининг маълум қилишича, август ойида автомобилларнинг глобал ишлаб чиқарилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга ўсиб, 798 771 та автомобилга етганда компания тарихидаги энг сўнгги рекордни ўрнатди.

Дунёнинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчисида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга ўсди. Натижада эса бу хориждаги ишлаб чиқариш ҳажмининг 2 фоизга пасайишини қоплади ҳамда ўтган йилги яримўтказгич ва таъминот занжири муаммоларидан халос қилди.

Аммо ўтган ой охирида барча маҳаллий заводларининг бир кунга ёпиб қўйилиши ҳам ишлаб чиқариш ҳажмига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Toyota Ҳиндистонда ишлаб чиқариш ҳажми 321 фоизга ошганини маълум қилди.

Куни кеча компания мамлакатда учинчи автомобил заводини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Август ойида компаниянинг глобал сотувлар ҳажми 9,8 фоизга ошиб, 853 285 та автомобилни ташкил этди.

Хитойда эса сотувлар ҳажми тахминан 7 фоизга камайди. Ички бозордаги сотувлар ҳажми аксинча 46 фоизга, АҚШда эса 15 фоизга ўсди.

Август ойида компания бутун дунё бўйлаб 11 880 дона электромобил сотди. Бу 2023 йилнинг дастлабки саккиз ойида сотилган аккумуляторли электр транспорт воситаларининг умумий сонини 65 000 тага етказди. Айтиш жоизки, электромобилларнинг деярли барчаси хориж бозорларида сотилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг