“The Sunday Guardian” нашрида Ўзбекистонда АйТи компаниялари учун яратилган имкониятлар ва шароитлар кенг ёритилди

Унда:
- мамлакатимиздаги рақамлаштириш жараёнлари;
- хорижий компаниялар билан кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- юртимизда АйТи соҳасидаги хорижий сармояли компаниялар сони 20 баравар кўпайгани;
- АйТи экспорти ҳар йили икки ёки уч баробар ошаётгани;
- 2030 йилгача АйТи экспорт даромадини 5 миллиард долларга етказиш;
- 300 минг иш ўрни яратиш мақсад қилингани ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шерзод Шерматов:
“Бизнинг вазифамиз рақамлаштириш орқали инсонлар ҳаётини яхшилаш ва ёшларга юртимизда туриб даромад топишига янги имкониятлар яратишдир. Аҳоли учун кўпроқ иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз. Шу сабабли, АйТи компаниялари Ўзбекистонда ўз офисларини очишлари учун энг яхши муҳитни тақдим этишда давом этмоқдамиз.”
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter