Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирол Абдулазиз илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси билан инновациялар йўналишида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Қирол Абдулазиз илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси билан инновациялар йўналишида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонига хизмат сафари доирасида Қирол Абдулазиз илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси президенти Мунир Элдесоуки билан илмий-техникавий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳамкорликда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ бозорлари учун мослаштирилган сунъий интеллект иловаларини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, транспорт, сув хўжалиги, экология ва бошқа йўналишларда сунъий интеллектга асосланган қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда инновацион экотизимни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикрлар алмашилди.

Шунинингдек, ҳар икки мамлакат тадқиқотчилари, ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш учун форумлар ўтказиш ҳамда Саудия Арабистони томонидан Ўзбекистоннинг АйТи соҳасига сармояларини рағбатлантириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди.

Маълумот учун: Қирол Абдулазиз илм-фан ва технологиялар шаҳарчаси (King Abdulaziz city for science and technology, KACST) – Саудия Арабистонидаги йирик илмий ва технологик тадқиқот маркази бўлиб, мамлакатнинг илмий-технологик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган. У 1977 йилда ташкил этилган ва Саудиянинг энг муҳим илмий-ижодий муассасаларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг