Жаҳон банки вакили билан “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Сандра Саржент бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда АйТи-таълимни ривожлантириш, мамлакатнинг рақамли инклюзиясини ошириш ва АйТи-таълим дастурларини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли масалаларга эътибор қаратилди.
Учрашувда, шунингдек, Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланаётган “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа мамлакатда рақамли инклюзияни кенгайтириш, яъни технологиялар ва рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини аҳоли учун кенгроқ очиб беришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида ҳудудлар аҳолисининг АйТи технологияларга кириш имкониятларини кенгайтириш, рақамли бўлинишни камайтириш, шунингдек, барча ижтимоий гуруҳлар учун рақамли инфратузилмани ривожлантириш кўзда тутилган.
Бу лойиҳа, аввало, Ўзбекистондаги технологик ўзгаришларни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Мамлакат ҳудудларида интернет ва технологиялар билан тенг таъминланиш даражасини ошириш орқали аҳолининг турли қатламларига рақамли дунёдан фойдаланиш имкониятларини яратади.
Учрашув давомида АйТи-таълим соҳасидаги ташаббуслар муҳим мавзулардан бири сифатида кўриб чиқилди ҳамда томонлар Ўзбекистоннинг АйТи-таълим соҳасини кучайтиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масаласини батафсил муҳокама қилдилар.
Учрашувда АйТи-таълим дастурларини такомиллаштириш мавзуси ҳам алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, АйТи-таълимни ривожлантириш, ёш авлодни рақамли билимларга тайёрлаш Ўзбекистоннинг технологик ва иқтисодий келажагини белгилашда муҳим рол ўйнаши таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter