Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат компаниялар номи эълон қилинди

Дунёдаги энг қиммат компаниялар номи эълон қилинди

Фото: Яндекс

Interbrand дунёнинг энг қиммат компаниялари йиллик рейтингини тақдим этди.

Бу йил ҳам энг қимматбаҳо компаниялар рўйҳатидаги энг етакчи бренд ўзгаришсиз қолди.

Бироқ, умумий бренд қийматининг ўсиши ўтган йилга нисбатан пастроқ бўлди.

Мазкур рейтинг 100 та брендни ўз ичига олган бўлиб, 502,7 млрд долларлик Apple компанияси йиллик ўсиш қиймати 4 фоизни ташкил этган ҳолда, кетма-кет 11 марта ҳам рўйхатда биринчи ўринни эгаллади.

Microsoft эса иккинчи ўринни эгаллада. Ушбу бренд 316,7 миллиард долларга баҳоланди, бу ўтган йилга нисбатан 14 фоизга кўп.

Кучли учликни Amazon компанияси 276,9 миллиард доллар (+1%) билан якунлади.

Қолган еттита ўринга Google, Samsung, Toyota, Mercedes, Coca-Cola, Nike, BMW ҳамда Johnson & Johnson, Sephora, Nespresso, Heineken ва Canon компаниялари кирди.

Барча брендлар қийматининг умумий ўсиши жорой йилда 5,7 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 16 фоизга етган эди.

Натижада, таҳлилчилар бозор турғунлик даврига кирди ва вазиятни тўғирлаш учун бизнес фаолиятини ва бренд бошқарувини яхшилаш керак, деган хулосага келишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг