DDoS-ҳужумларга энг кўп дучор бўлаётган мамлакатлар эълон қилинди

Ахборот хавфсизлигига ихтисослашган “Гарда” компанияси DDoS-ҳужумлар қайси мамлакатларга энг кўп уюштирилаётганини маълум қилди.
2023 йилнинг иккинчи чорагида бундай киберҳужумларга энг кўп АҚШ (жами DDoS-ҳужумларнинг 35,5 фоизи) ва Хитой (10 фоиз) йўлиққан.
Ўз навбатида, DDoS-ҳужумлар қайси мамлакатлар ҳудудидан уюштирилаётгани ҳам маълум қилинди. Ушбу ёқимсиз статистикани Хитой (38 фоиз), Ҳиндистон (24 фоиз) ва Жанубий Корея (10 фоиз) бошқармоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter