Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиш чўткалари орқали киберҳужум уюштирилди

Тиш чўткалари орқали киберҳужум уюштирилди

Фото: Philips

Уч миллионта тиш чўткаси орқали уюштирилган DDoS-ҳужум оқибатида Швейцария компанияси бир неча миллион евро зарар кўрди.

Тиш чўткаларида зарарли дастурий таъминот ишга туширилган — уларнинг операцион тизими Java базасида бўлгани учун хакерлар буни уддалай олишди.

Gizmochina маълумотларига кўра, 3 миллион тиш чўткаси иштирокидаги DDoS ҳужуми қайд этилган. Кимнинг қурилмалари бузиб кирилгани номаълум. Бренд номи ошкор этилмаган.

Хакерлар ақлли чўткаларни бузишга муваффақ бўлишди, чунки улар тармоққа уланган ва уларнинг операцион тизимида заифлик бор. Уларни бошқа қурилмалар, жумладан, смартфон ёки компютер орқали бошқариш мумкин.

Хулоса: агар ўзингизни ва қурилмаларингизни ҳимоя қилишни истасангиз, уларнинг дастурий таъминотини ўз вақтида янгиланг. Бу тишларни тозаловчи ақлли чўткаларга ҳам тегишли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг