БАА Иқтисодиёт ва савдо масалаларига масъул Давлат вазири билан йирик компанияларини юртимизга жалб қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Туркияда Бирлашган Араб Амирликларининг Иқтисодиёт ва савдо масалаларига масъул Давлат вазири Ахмед бин али Сайед билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, амалга оширилаёган йирик лойиҳалар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Вазир Ш. Шерматов БАА ҳукумати ёрдами билан мамлакатимизда амалга оширилган “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасига тўхталиб, ушбу лойиҳа орқали ёшларнинг АйТи куникмаларини оширишга эришилгани учун БАА томонига минатдорчилик билдирди ва бу каби лойиҳаларни давом эттиришга қизиқиш борлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, вазир БААнинг йирик компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларини бериб ўтди.
Ўз навбатида, Ахмед ал Саед телекоммуникация ва бошқа соҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Вазир Ш. Шерматов БАА Давлат вазири Ахмед ал Сайёдни Ўзбекистонга ташриф буюришга ва мавжуд имкониятни кўриш учун таклиф қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter