Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АйТи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф амалга оширилди

АйТи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф амалга оширилди

Рақамли технологиялар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда IT Park вакилларининг Қозоғистон Республикасининг Олмаота ва Остона шаҳарларига ташрифи амалга оширилди.

Ташрифнинг дастлабки кунида Олмаота шаҳрида фаолият олиб бораётган АйТи-экспорт фаолиятини амалга оширувчи “Rocket Firm Group” корхонаси ҳамда 20 дан зиёд АйТи корхоналарнинг ассоциацияси ҳисобланган “Интернет Ассоциация Казахстана” раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга Самарқанд вилоятида фаолиятларини кенгайтиришлари ҳамда АйТи-экспорт хизматларини кўрсатишлари бўйича таклиф берилди.

Ташрифнинг кейинги кунлари стартапларни қўллаб-қувватловчи венчур фонди, коворкинг, АйТи-таълим ва бошқа бир қатор йўналишларда фаолият олиб бораётган “Most holding ”, 80 фоиз АйТи корхоналардан ташкил топган “Smartpoint” коворкинг маркази вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, келгусида Самарқанд вилоятида ҳам коворкинг маркази ҳамда венчур фондини ташкил этиш, ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Cybernet IT, Kulenkov Group, Qasaqsoft, Jusan Mobile ва бошқа жами 10 дан зиёд АйТи корхоналар вакиллари билан учрашилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси, хусусан Самарқанд вилоятидаги мавжуд АйТи экотизими, АйТи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда имтиёз тўғрисида маълумот берилиб, тақдимотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, “AstanaHub” ҳамда унда фаолият олиб бораётган бир қатор АйТи корхоналар билан учрашувлар ташкил этилди. Шу жумладан, Gamedev  (ўйинларни ишлаб чиқариш) йўналишида фаолият олиб бораётган Artix, Funtix, Omnium каби корхоналар билан ўтказилган учрашувлар давомида уларнинг фаолиятларини Самарқанд вилоятида кенгайтириш ҳамда вилоятда мазкур йўналишни ривожлантириш бўйича алоҳида жамоа шакллантириш масалалари муҳокама этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг