АҚШнинг " Asia Foundation" президенти Лаурел Миллер хоним билан учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р.Каримжонов "Asia Foundation" президенти ва бош директори Лаурел Миллер билан учрашув ўтказди.
Учрашувда:
- АйТи марказларини компютер жиҳозлари, дастурий таъминот ва бошқа технологик ресурслар билан таъминлаш орқали АйТи таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш;
- рақамли таълим соҳасида талабгор бўлган - AI, Data science, Big data, Cyber security ва бошқа йўналишларда ёшларни ўқитиш;
- рақамли кўникмаларни ошириш, хусусан, гендер тенглик, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, рақамли таълимни ривожлантириш, инклюзив иқтисодиёт каби йўналишларда молиявий-техник кўмак кўрсатиш;
- халқаро аутсорсинг бозорига АйТи-мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув натижаларига кўра, ҳар икки томон ҳам АйТи соҳасида потенциал ҳамкорликни ўрганишга тайёр эканликларини билдирдилар ва таклифларни шакллантириш учун муҳокамаларни кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter