АОКАда Рақамли технологиялар вазири матбуот котиби иштирокида брифинг ташкил этилди

Брифинг “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилганлиги, маҳаллий дастурчиларни тайёрлаб, ёшларни замонавий касбларга бепул онлайн курслар ташкил этилганлигига бағишланди.
“Бир миллион ўзбек дастурчилари” — Ўзбекистонда маҳаллий дастурчиларни тайёрлаш лойиҳаси бўлиб, лойиҳада ёшларни замонавий касбларга бепул онлайн курслар ташкил этилган ҳолда ўқитиш мақсад қилинган.
“Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида халқаро АйТи сертификатларни олганлар сонини 1 млн нафарга, профессионал халқаро АйТи сертификатлар олганлар сонини эса 30 минг нафарга етказиш белгиланган. Қолаверса, лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, ТОП-10 нафар ўқитувчилар чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофоти ва ТОП-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши режалаштирилган.
2022 йилдан бошлаб Халқаро АйТи сертификатни қўлга киритган 14 ёшдан 31 ёшгача бўлган ёшларга сарфлаган харажатларининг 50% гача бўлган қисми компенсация шаклида тўлаб берилган. 2024 йил 17 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 95-сон қарорига мувофиқ, эндиликда АйТи сертификатни олишга бўлган ҳаражатларининг 60% гача қисмини компенсация қилиб олиш имконияти яратилди. Агар халқаро АйТи сертификатга қўшимча халқаро тил билиш сертификати бўлса, сарфланган харажатларни 100% қайтиб олиш мумкин.
Батафсил: https://digital.uz/news/view/29284/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter