2024 йил АйТи соҳаси янги марраларга бой бўлди

Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида Ўзбекистонда 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона юқорилагани инобатга олинса, 2 та рейтингда умумий 24 поғонага кўтарилди.
Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида эса мамлакатимиз бир йилда 17 поғонага юқорилади.
АйТи экспорти йил сайин каррасига ошмоқда. Ўсиш динамикасига эътибор қаратилса, 2017 йилда 600 минг долларлик экспорт қилинган, 2023 йилда 344 млн доллар, 2024 йил якунларига кўра, соҳаниниг умумий экспортида 900 млн долларлик марра забт этилди.
Ўзбекистон бугун чет эл компаниялари учун нафақат жозибали, балки ишончли бозорга ҳам айланмоқда. Соҳа ривожига Президент даражасида эътибор қаратилаётгани эса, хорижий компаниялар оқимини янада оширмоқда. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 2017 йилга нисбатан 8,5 баробарга ўсиб, уларнинг сони 1000 дан ошди. Шунингдек, 7 йил аввал 12 та экспортчи компания бўлган бўлса, 2024 йилда 650 тага етди.
Шунингдек, сўнгги 2 йилда АКТ энг жадал ривожланаётган соҳага айланди. 2024 йилда хизматлар ҳажмининг ўсиши 125 фоизни ташкил қилди.
Соҳада ўзини банд қилган аҳоли сони 2019 йилда 10 мингдан кам бўлган бўлса, 2024 йилда 100 минг нафардан ошди.
Рақамлаштиришдаги яна бир муҳим йўналиш – бу Электрон давлат хизматлари. У инсонлар ҳаётига енгиллик олиб кириб, ҳар бир тармоқда иқтисодий самара ҳам бермоқда. Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтганлар сони 10 млндан ортди. Бу 2023 йилга нисбатан 152 фоизга ўсиш дегани.
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 700 тадан ошиб, ушбу хизматлардан 2024 йилда 32 млн маротаба фойдаланилди.
“O‘zbekiston 24” телеканалининг “Инсон қадри учун” деб номланган махсус кўрсатуви Ўзбекистон АйТи соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижаларга бағишланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter