Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёруғлик ёрдамида саратон ҳужайраларини йўқ қилиш мумкин

Ёруғлик ёрдамида саратон ҳужайраларини йўқ қилиш мумкин

Фото: Dzen.ru

Гонконг шаҳар университети тадқиқотчилари ёруғлик билан фаоллаштирилган ва янги платина билан мустаҳкамланган саратонга қарши воситани ишлаб чиқдилар.

У саратон ҳужайраларини кислородни талаб қилмасдан ўзига хос тарзда ўлдиради. Бу кашфиёт саратонга қарши дори воситаларининг янги авлодини яратиши мумкин.

Кўпгина қаттиқ ўсмаларда гипоксик (паст кислородли) микро муҳит мавжуд ва бу анъанавий фотосенсибилизаторларнинг самарадорлигини пасайтиради. Ушбу чекловни бартараф этиш учун олимлар кислородни талаб қилмасдан саратон ҳужайраларини самарали ўлдирадиган воситани ўйлаб топдилар.

Тажриба сичқонлар устида ўтказилди ва ўз самарасини исботлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг