Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Ёрқин келажакка эга соҳамиз вакилларини касб байрамлари билан табриклаймиз

Ёрқин келажакка эга соҳамиз вакилларини касб байрамлари билан табриклаймиз

Фото: "Mitc.uz"

7 май – Алоқачилар куни муносабати билан соҳамизнинг ташаббускор ёшлари табрик ролигини тайёрлашган экан, кўришни тавсия қиламиз.

Оддий хат-хабарлар юборишдан бошлаб, почта, телеграф, телефон, интернет ва рақамли технологиялар доимо инсонларни ўзаро алоқаларини яхшилаш учун зарур восита бўлиб келган.

Ҳозирги кунда Давлатимиз Раҳбарининг соҳамизга алоҳида эътиборлари туфайли, соҳамиз кенгайиб барча давлат ташкилотларида ҳам ахборот технологиялари мутахассислари ўз фаолиятларини кенгайтирмоқдалар.

Алоқа ва ахборот технологиялари орқали минглаб ёшларимиз юртимизда яшаб, иқтисодий ривожланган давлатларга ўз хизматларини масофадан кўрсатиб юқори даромад топишлари орқали мамлакатимизга экспорт тушумларининг ортишига кўмаклашмоқдалар.

Узоқ тарихга ва ёрқин келажакка эга соҳамиз вакилларини касб байрамлари билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг