Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония халқаро ҳамкорлик банки раиси билан истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди

Япония халқаро ҳамкорлик банки раиси билан истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазирлигида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Ҳаяши Нобумитсу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб, меҳмонлар Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хорижий компаниялар учун IT Park Uzbekistan имкониятлари ҳамда солиқ имтиёзлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Ягона интегратор – Uzinfocom фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шу билан бирга, Япония халқаро ҳамкорлик банки раҳбарлари билан Япония ҳукумати ва инвесторларининг маблағларини жалб қилган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасига ва бошқа соҳалар бўйича йирик лойиҳаларда иштирок этиш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг