Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишилди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Японияга ташрифи доирасида Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири ўринбосари Имагава Такуо билан учрашди.
Учрашув давомида Имагава Такуо томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан ўрнатилган алоқалар ҳамда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар самарали давом этаётганини, шунингдек, ушбу ҳамкорликни янада жадаллаштириш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, учрашувда “E+Craftman” компанияси вакиллари ҳам иштирок этдилар. Ушбу компания томонидан Ўзбекистон почтаси билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда япон компаниялари томонидан кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Япония ҳукумати ушбу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб қувватлашини ва таълим йўналишида фаолият юритувчи япон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишда фаол иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги делегацияси бу йил бўлиб ўтадиган “ICT Week” тадбирида иштирок этишини маълум қилди. Ўз ўрнида, ушбу тадбирда Япония АйТи компаниялари билан биргаликда Япония давлати павилионини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter