Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги иш бошлаган дастурчиларга ўз ишининг устасидан 12 та маслаҳат

Янги иш бошлаган дастурчиларга ўз ишининг устасидан 12 та маслаҳат

Фото: Mkdev.me

Касбга янги келган одамнинг умидсизликка тушиши ва улуғвор режаларни ўчириши осон. Баъзида ҳамма нарса сизга қарши ишлаётгандек туюлади ва айни вақтда лойиҳадан воз кечиш васвасаси хавф солади. Бунинг олдини олиш учун дастурчи Харш Макадиа ушбу соҳага илк қадамларини қўяётганларга маслаҳатлар берди.

  1. Тил танланг. Дастурлаш тиллари жуда кўп. Сиз улардан бирортасини танлаб олинг ва унинг устида машқ қилинг.
  2. Ҳар куни ўрганиш учун вақт ажратинг. Блогларни ўқинг, ўқув видеоларини томоша қилинг, янги нарсаларни ўрганишда давом этинг.
  3. Бўш келманг. Бошида кўп нарса нотўғри бўлиши мумкин. Аммо яхши дастурчи учун таслим бўлмаслик қобилияти муҳимдир.
  4. Ғилдиракни қайта ихтиро қилманг. Ҳар бир ечим нолдан яратилиши шарт эмас, балки мавжудини такомиллаштирган ҳолда давом эттирарсиз.
  5. Талабалик пайтингиздаёқ лойиҳалар яратишга киришинг. Бу тактика бошқалардан осонгина ўзиб кетишингизга ёрдам беради.
  6. Ўрганиш давомида пул ишланг. Яъни, пул топиш учун ўқишни битиришингизни кутманг. Бу борада фрилансерлик сизга қўл келади.
  7. Олдингизга кичик мақсадлар қўйинг ва уларга эришинг. Ушбу ёндашув ўзингизна нисбатан ишончни оширади.
  8. Бировнинг режаларига эмас, балки ўзингизнинг режаларингизга эътибор қаратишга ҳаракат қилинг. Чунки кимгадир ишлаган нарса сизга қўл келмаслиги мумкин.
  9. Ўрганиш босқичида маслаҳат учун дўстлар ва мураббийларга мурожаат қилинг. Ҳатто аҳмоқона туюладиган саволларни ҳам бераверинг - уялманг!
  10. Бошқалар билан рақобат қилманг - ўзингиз билан рақобатлашинг. Ўзгалар билан таққослаш мотивацияга зарар етказади ва ривожланишга тўсқинлик қилади.
  11. Танаффус қилинг ва янги куч билан ишга қайтинг. Яхши дам - меҳнатга ҳамдам.
  12. Профессионаллар туғилмайди. Масъулият ва меҳнатсеварлик мутахассис бўлишга ёрдам беради. Қани, олға!
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг