Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қувватлагични розеткада қолдириш хавфлими?

Қувватлагични розеткада қолдириш хавфлими?

Фото: Hi-tech.mail.ru

Баъзан қувватлагични розеткадан олиб қўйишга эринамиз. Бу техник хавфсизлик нуқтаи назаридан оқланадими? Мутахассисларнинг айтишларича, хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Яна бир савол кўпчиликни ўйлантиради: Электрга уланган, лекин телефонни тўлдирмаётган қувватлагич ҳам энергия сарфлайдими? Ҳа. Аммо кам миқдорда. Қувватловчи қурилмаларга 220 В стандарт кучланишни керакли даражага ўзгартирадиган трансформатор ўрнатилган. Телефонни тўлдириб олиш учун одатда тахминан 5 В кучланиш ишлатилади. Ёдда тутингки, трансформатор қурилма уланмаган бўлса ҳам ишлайди. Яъни, электр энергиясининг бир қисмини исроф қилади.

Момақалдироқ пайтида қувватлагични розеткага уланган ҳолда қолдириш мумкинми? Тавсия этилмайди. Момақалдироқ пайтида, умуман олганда, барча жиҳозларни ўчириб қўйиш яхшироқдир.

Қувватлагичнинг қизиб кетиши хавфлими? Аслида электр қуввати билан ишлайдиган қурилманинг исиши табиий ҳолат. Аммо ўта қизиб кетганида электр тармоғидан узиш керак. Бу, одатда, электр тармоқлари анча эскирган ва уларни ўрнатишда хавфсизлик талаблари бажарилмаган жойларда содир бўлади. Шунингдек, арзон ва асли бўлмаган қурилмалар ҳам қизиб кетишга мойилдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг