Yandex билан АйТи йўналишида таълим имкониятларини кенгайтириш, АйТи экспортни кўпайтириш ва янги ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Yandex компаниясининг Глобал бош ижрочи директори Даниил Шулеико билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Вазирлик ва Yandex ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, рақамли технологиялар соҳасида инновацияларни ривожлантириш ҳамда бу борадаги амалий лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, юртимизда рақамли технологияларни ривожлантириш учун Yandex билан ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор истиқболли йўналишларга эътибор қаратилди.
Жумладан, сунъий интеллект йўналишида компания тажрибасидан фойдаланиш орқали лойиҳаларни амалга ошириш, уни давлат бошқарувида қўллаш имкониятлари, хизматларни автоматлаштириш ва маҳаллий АйТи-компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Yandex технологиялари ва инновациялари асосида маълумотлар алмашиш жараёнларини оптималлаштириш ва хизматларини янада тезкор қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ёшларга замонавий АйТи билимларни бериш, уларни халқаро бозорда рақобатбардош бўлишлари учун зарур кўникмалар билан таъминлаш бўйича Yandexнинг таълим лойиҳалари ўрганилди. Хусусан, дастурлаш, сунъий интеллект ва дата-аналитика йўналишида қўшма лойиҳалар ташкил этиш таклифлари кўриб чиқилди.
Мазкур учрашувда кўтарилган барча масалалар Вазирлик ва Yandex компанияси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter