Хитойда 1000 км/соат тезликка эришадиган поезд намойиш этилди
Хитойда Hyperloop прототипи биринчи марта синовдан ўтказилди.
Суперўтказувчи магнитлар билан ишлайдиган магнит ёстиқли поезд биринчи марта паст вакуумли туннелдан ўтиб, белгиланган параметрларга мувофиқ ҳаракат қилиш, тезлаштириш ва тормозлаш имкониятини исботлади.
Синовлар Хитойнинг Аэрокосмик фан ва саноат корпорацияси (CASIC) томонидан 2 км узунликдаги синов стендида ўтказилди. Бундай натижанинг муҳим шарти шундаки, қувурдаги босим атмосфера босимидан паст бўлиши керак.
Келажакда поезд тезлиги 1000 км/соатни ташкил қилади. Бу аксарият фуқаролик самолётларига қараганда тезроқ.
Синовлар ҳали ҳам давом этмоқда ва ишга тушириш санаси ошкор этилмади.
Поезд ишга тушгандан сўнг, Пекиндан Шанхайга саёҳат ҳозирги 4 соат ўрнига 1,5 соат давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter