Хитойда дунёдаги биринчи учар автомобил заводи қурилиши бошланди
![Хитойда дунёдаги биринчи учар автомобил заводи қурилиши бошланди](https://ict.xabar.uz/static/crop/3/0/920__95_3062528602.jpg)
Хитойнинг XPENG компанияси Гуанчжоуда дунёдаги биринчи учар автомобил заводи қурилишини бошлади, дея хабар бермоқда “Синхуа”.
Корхонанинг биринчи босқичи 180 минг квадрат метрни эгаллайди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига ўн минг автомобилни ташкил қилади. Завод “қуруқликдаги самолёт ташувчиси” машина модели учун ҳаво модулларини ишлаб чиқаради.
Ушбу модел биринчи парвозини 2024 йил сентябр ойида амалга оширган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, автомобиллар сотуви йил охирида бошланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter