Xiaomi янги смартфонлардан бундай натижа кутмаганди

Яқинда Хитойда тақдим этилган янги Xiaomi 14 ва 14 Pro флагманлари бозорда ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу моделларнинг биринчи флеш-сотуви кеча бўлиб ўтди ва барча қурилмалар деярли бир зумда сотилди. Тўрт соат ичида барча ажратилган захиралар тугади.
Xiaomi 14 серияси дунёда биринчи бўлиб Snapdragon 8 Gen 3 чипсетидан фойдаланди. Компаниянинг янги операцион тизими HyperOSда ишлайди, у MIUI ўрнини босишга мўлжалланган ва турли қурилмалар, жумладан, автомобиллар, телевизорлар ва тақиладиган электроникаларда қўлланилади.
Xiaomi 14 нархи 550 доллар, Xiaomi 14 Pro эса 700 долларга баҳоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter