Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро дастурлаш мусобақасида Code Of Duty (ТАТУ) Ўзбекистон жамоалари орасида энг юқори натижага эришди

Халқаро дастурлаш мусобақасида Code Of Duty (ТАТУ) Ўзбекистон жамоалари орасида энг юқори натижага эришди

Фото: Digital.uz

12-13 декабр кунлари халқаро дастурлаш мусобақаси — НЕЕРS финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа учта ҳудуд — Санкт-Петербург (Россия), Кутаиси (Грузия) ва Остона (Қозоғистон) шаҳарларида ташкил этилди.

Мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон ОТМларидан жами 13 та жамоа Қозоғистоннинг Остона шаҳрига борди ва улардан фақатгина 4 тасига етакчи жамоа сифатида диплом олиш насиб этди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Code Of Duty жамоаси (Мироқилов, Қодиров, Умурзоқов) жами 6 та масала ишлаган ҳолда 2-даражали диплом билан тақдирланди ва ўзбекистонлик жамоалар орасида энг юқори натижага эришди.

Тошкент ахборот технологиялари университети яна бир жамоаси — Algo Experts (Қаршиев, Қаюмжонов, Жалолов) жами 5 та масала ишлаган ҳолда 2-даражали диплом билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг