Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Veon» раҳбарияти IT Parkка ташриф буюрди – ФОТО

«Veon» раҳбарияти IT Parkка ташриф буюрди – ФОТО

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

«Veon» телекоммуникация холдинги раҳбариятидан иборат делагация аъзолари IT Parkка ташриф буюрди.

Ташриф Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Veon» директорлар кузатув кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Делагация аъзолари IT Parkда яратилаётган шароитлар билан бевосита танишиб, ўзларининг инвестицияларини киритиш, ёшларни иш билан таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.

Шу билан бир қаторда, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мамлакатимизда профессионал кадрлар етиштириш бўйича тизимли ишлар ҳақида суҳбат ташкил этилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг рақамли экотизимини жадал ривожлантириш учун «Veon» рақамли рекламага ихтисослашган ОТМ Глобал бўлимининг минтақавий марказини очади. Келгуси йилда янги ОТМ бўлими Ўзбекистоннинг Тошкентдаги янги IT Parkида ишлаш учун 70 га яқин юқори даражадаги AdTech мутахассисларини ёллайди. Дастлаб, компания Марказий Осиё бозорлари учун рақамли реклама хизматларига эътибор қаратади ва келгуси бир неча йил ичида жаҳон бозорига чиқишни режалаштирмоқда.

«Veon», шунингдек, Big Data ва киберхавфсизлик соҳасида тажрибани ривожлантириб, энг юқори даражадаги тажрибани таклиф қилиб, BeeLab’нинг Ўзбекистондаги рақамли бўлинмасини кенгайтиради. 2023 йил охирига қадар Veon BeeLab мутахассислари сонини деярли икки баробарга, яъни 130 дан 250 дан ортиқ кишига оширишни ва Ўзбекистонда соҳанинг кадрлар ресурсларини маълумотлар фанлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, сcрум методологияси ва ечимлари бўйича юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Янги ходимларни жалб қилиш орқали BeeLab Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги банк сектори ва fintech мижозлари учун маълумотлар таҳлили ва киберхавфсизлик бўйича ишларни кенгайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 октябрь куни «Veon» телекоммуникация холдинги раҳбарияти Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг