«VEON» раҳбарияти билан АКТ вазири учрашди (Фото)
«Veon» телекоммуникация холдинги раҳбарияти Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимиз IT экспортини ошириш ва IT таълимни ривожлантиришга Veon гуруҳи эътиборини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Veon» директорлар кузатув кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Вазир билан учрашувда директорлар кенгаши раиси Гуннар Холт, бош ижрочи директори Каан Терзиоглу, холдинг бош маслаҳатчиси Борис Тадич ва Beeline Uzbekistan бош директори Aнжей Малиновски иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ахборот технологиялари ва энг янги мобил технологияларни жорий этиш масалалари ҳамда келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашилди.
Ўз навбатида, «Veon» компанияси вакиллари хорижий йирик компаниялар ҳам Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очишга қизиқиш билдираётгани таъкидлади.
Шу билан бирга, учрашувда икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, AКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter