VEON компаниялар гуруҳи бош директори билан телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Барселона шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда “VEON Group” компанияси бош директори Каан Терзиоглу ўртасида учрашув ўтказилди.
“VEON Group” компанияси учрашувда келажакда мобил алоқаси йўналишида ҳамкорликни янада кучайтириш, Ўзбекистоннинг алоқа тармоқларини кенгайтириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
Ўз навбатида, мамлакатда рақамли хизматларнинг ривожланиши билан Интернетга уланиш кўлами ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда зарур инфратузилма билан таъминлаш, аҳолига хизматлар кўламини ошириш бўйича масалаларга эътибор қаратилди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро маълумот марказларини ривожлантириш лойиҳаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, 2025 йил 21-22 май кунлари Тошкент шаҳрида “Mobile 360 Eurasia 2025” халқаро анжуман ва кўргазмасини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter