Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

VEON компаниялар гуруҳи бош директори билан телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

VEON компаниялар гуруҳи бош директори билан телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов VEON компаниялар гуруҳи бош директори Каан Терзиоглу билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг рақамли секторини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашувда Beeline Uzbekistanнинг янги бош директори Андрей Пятахин таништирилди. У иш фаолиятини жорий йилнинг 1 декабридан бошлайди.

Шунингдек, Ўзбекистонда технологик инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш, телекоммуникация йўналишида ҳамкорликни ошириш бўйича масалаларга эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, мамлакатда рақамли хизматларнинг ривожланиши билан Интернетга уланиш кўлами ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда зарур инфратузилма билан таъминлаш, аҳолига хизматлар кўламини ошириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда киберхавфсизлик муҳим мавзулардан бири сифатида кўтарилиб, Ўзбекистоннинг халқаро маълумот марказларини ривожлантириш лойиҳалари, шунингдек, хавфсиз Интернет ва маълумот узатиш йўналишлари ҳақида гаплашилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистонда АйТи оутсоурcинг ва бошқа хизматларни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, юқори малакали кадрлардан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг