UZTELECOM мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринни эгаллади

UZTELECOM “Fastest Mobile Network” (“Энг тезкор мобил тармоқ”) номинацияси бўйича Speedtest Awards 2023 совриндорига айланди.
Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи UZTELECOM оператори Ookla® халқаро компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотига сазовор бўлди.
2023 йилнинг биринчи ва иккинчи чорагида 144 497 нафар фойдаланувчи ўз қурилмалари орқали Speedtest® хизматидан фойдаланган ҳолда мобил интернет тезлигини текширган. Шундан сўнг, Ookla® натижаларига кўра, UZTELECOM ушбу даврдаги юклаб олиш ва юклаш тезлиги бўйича энг яхши натижани кўрсатган ҳамда энг юқори 36.96 баллга сазовор бўлган. Баҳолаш методологияси билан Speedtest® иловасининг веб-сайтида танишиб чиқиш мумкин.
Ookla® тармоқ ва уланиш таҳлили бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади. Деярли йигирма йил давомида Ookla® симли ва мобил тармоқларни синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш учун тармоқли стандартни ўрнатди.
Хабарга кўра, 2023 йилнинг баҳорида UZTELECOM мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳани ишга туширган бўлиб, унинг доирасида 3000 дан ортиқ мавжуд база станцияларини янгилаш, шунингдек, 2000 та янги база станцияларини ишга тушириш режалаштирилган эди. Лойиҳа доирасида Тошкент ва Самарқандда бешинчи авлод алоқаси ишга туширилган.
Таъкидланишича, Ookla®нинг “Энг тезкор мобил тармоқ” мукофоти компанияни соҳада етакчиликни сақлаб қолиш учун ўз фаолиятини янада ривожлантириш ва яхшилашга ундайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter