UZTELECOM — МДҲ мамлакатларининг 2023 йилдаги минтақавий оператори

Берлин (Германия)да навбатдаги GCCM Europe 2023 конференцияси бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ халқаро телекоммуникация операторлари иштирок этди. Улар орасида, жумладан, Deutsche Telekom, China Mobile International, STC ва Telecom Italia Sparkle каби йирик жаҳон компаниялари ҳам бор эди.
Эътиборлиси, ушбу тадбир доирасида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “2023 йил МДҲ мамлакатларининг минтақавий оператори” мукофотига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ҳам “Ўзбектелеком” АК “МДҲ давлатлари орасида энг яхши ривожланаётган минтақавий оператор” мукофоти билан тақдирланган эди.
Маълумот учун: GCCM — эксклюзив глобал клуб ва телекоммуникация компанияларининг ҳамжамиятидир. Операторлар ҳамжамияти улгуржи телекоммуникация провайдерлари ва телекоммуникация экотизими ҳамкорлари учун глобал саноат медиа, тармоқ ва брендинг, шу жумладан, стационар алоқа, Дата, хабар алмашиш, мобил алоқа, маълумотлар сақлаш ва қайта ишлаш марказлари, VAS, MVNO, ISP, Telehouse, Cloud ва бошқа тегишли тармоқлар платформасини тақдим этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter