UZTELECOM - 5G таъминоти бўйича энг яхши

UZTELECOM Ўзбекистондаги энг яхши 5G таъминоти учун нуфузли LEAD Awards мукофоти билан тақдирланди. Мукофот Samena телекоммуникация кенгаши томонидан ўтказилди.
LEAD Awards мукофотини топшириш маросими 2023-йил 10-11-октябр кунлари Дубайда бўлиб ўтган Кенг полосали мобил алоқанинг халқаро форуми (Global Mobile Broadband Forum 2023) доирасида ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда UZTELECOM мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида Тошкент ва Самарқандда 5G тармоғи қамровини амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter