Ucell: Интернет Орол денгизи соҳилида (+видео)
Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори “Ucell” Орол денгизи соҳилидаги “Aral Plaza” сайёҳлик дам олиш масканида янги таянч станцияларини ишга туширди.
Компания мамлакатнинг сайёҳлик марказларида сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш ва тақдим этиш майдонларини қамраб олиш ва кенгайтириш ишларини доимий равишда давом эттирмоқда.
Орол денгизи соҳилида ўрнатилган таянч станция овозли алоқа ва юқори тезликдаги интернетни ўз ичига олган барча мобил алоқа хизматларини тақдим этади.
Сигнал денгиз қирғоғига етиб бориши учун оралиқ станциялар занжири қурилган, улардан бири энг яқин аҳоли пунктидан 27 километр узоқликда жойлашган.
Махсус иқлим шароити ва ҳарорат ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, баландлиги 70, 36 ва 30 метр бўлган антенна-мачта иншоотлари ўрнатилган бўлиб, уларда иссиқ ва совуққа чидамли ускуналар ўрнатилган.
Устюрт платосидаги энергия инфратузилмаси мавжуд бўлмаган узоқ жойларда таянч станцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун генераторлар ва қуёш электр станциялари каби замонавий муқобил энергия манбаларидан фойдаланилади.
Электр таъминоти тизимларида термостабил хоналарда замонавий, тез қувватланувчи аккумуляторлардан фойдаланилган.
“Ucell” машҳур сайёҳлик жойларини юқори тезликдаги интернет тармоғига улашни назарда тутувчи "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Орол денгизи бўйида таянч станцияларини ўрнатишдан аввал Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани курорт жойларида ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива каби сайёҳлик марказларида тармоқни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter