Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Toyota тахтни Teslaга топширди

Toyota тахтни Teslaга топширди

Tesla Model Y

Фото: 4PDA

2023 йилда нафақат Apple, Samsungни ортда қолдириб, биринчи марта энг етакчи смартфонлар ишлаб чиқарувчисига айлангани билан эсда қолди. Автомобиллар оламида ҳам бундан кам аҳамиятга эга бўлмаган воқеа содир бўлди. Энг кўп сотилган автомобил мақомини 10 йилдан зиёд ушлаб турган Toyota Corolla 2023 йилда тахтни янги қиролга бўшатишга мажбур бўлди.

Toyota Corolla

Motor1 нашри JATO Dynamics ва Car Industry Analysis тадқиқотларига асосланиб ёзишича, 2023 йилнинг энг кўп сотилган автомодели Tesla Model Y электромобили бўлди. Тўғри, маълумотлар жорий йилнинг иккинчи чорагида янаям ойдинлашади, бироқ Toyotaнинг чўзилиб кетган етакчилиги поёнига етганини далиллаш учун ҳозирдан асослар исталганча топилади.

Таҳлилчилар АҚШ, Канада, Европанинг катта қисми, Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Лотин Америксининг асосий бозорлари, Жануби-шарқий Осиёнинг аксарият бозорлари, Россия, Туркия, Исроил бўйича тўлиқ ҳамда Яқин Шарқ, Шимолий ва Жанубий Африка, Япония, Гонконг, Малайзия, Таиланд, Филиппин ва бошқа нисбатан кичик минтақалар бўйича қисман баҳолашлар ўтказишди. Олинган маълумотларга кўра, 2023 йилда 1,23 миллионта ёки 2022 йилга нисбатан 64 фоиз кўп Tesla Model Y электромобиллари сотилган. Худди шу даврда Toyota Corolla савдолари 1,1 миллионтани ташкил қилган.

Экспертларнинг фикрича, электромобилларнинг икки йирик бозори — Европа ва Хитойда Tesla Model Y моделларига талаб юқори. Хитой автомобилсозлари уюшмаси маълумот беришича, Хитойда 2023 йилда 456 мингтадан зиёд Tesla электр кроссоверлари сотилган, бу 2022 йилга нисбатан 45 фоиз кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг