Тошкентда АСМҲ электралоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгашининг 44-йиғилиши ўтказилди

“Ўзбектелеком” АКнинг Тошкент шаҳридаги янги биносида Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик (АСМҲ) электралоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгашининг 44-йиғилиши бўлиб ўтди.
Нуфузли тадбирда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов, АСМҲнинг тўлиқ аъзолари — Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон алоқа маъмуриятлари делегациялари, шунингдек, One We, Iskratel Ltd, Huawei каби ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.
АСМҲ иштирокчилари мамлакатларида рақамли иқтисодиёт дастурларини амалга оширишда операторлар фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги тақдимотлари ва “Халқаро радиоалоқа конференцияси-2024” ҳамда Минтақавий Ҳамдўстлик Парламентлараро Ассамблеясининг алоқа соҳасидаги Минтақавий ҳамдўстлик экспертлар кенгашининг йиғилиши-2026га тайёргарлиги каби муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
Йиғилишда Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстликнинг электралоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгаши раиси Юрий Петрученя сўзга чиқиб, Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёни юқори суръатда амалга оширилаётганлигини, шундай бўлса-да, минтақа мамлакатларида рақамли тафовут миллий ва минтақавий даражада муҳимлигича қолаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, иштирокчи мамлакатлардан ташриф буюрган вакилларнинг, хусусан, мавжуд транзит алоқа тармоқлари ва истиқболли тармоқларни қуриш, АСМҲ иштирокчилари мамлакатларида алоқа тармоқларида фирибгарлик (frod)га қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, АСМҲнинг Телекоммуникация ва ахборот-коммуникация операторлари кенгаши ҳузуридаги сунъий йўлдош технологиялари бўйича ишчи гуруҳнинг таклифлари тингланди ҳамда иштирокчилар ўртасига муҳокамага қўйилиб, мавзулар бўйича таклифлар маъқулланди.
Учрашув давомида АСМҲ иштирокчилари томонидан мамлакатларида рақамли иқтисодиёт дастурларини амалга оширишда операторлар фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги масалаларга алоҳида эътибор берилди. Шу мақсадда йиғилиш доирасида АСМҲ фаолиятига оид масалалар ва иштирокчиларнинг Халқаро электроалоқа иттифоқининг йирик форумларига тайёрлаш бўйича халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, бугунги кунда Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстликнинг электр алоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгашининг ҳар бир тадбирлари бу алоқа соҳаси учун умумий стратегия тузиш, фикр алмашиш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги стратегиялари, янги усулларини ишлаб чиқишдаги энг яхши майдон бўлиши таъкидланди.
Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Рақамли технологиялар вазирлигига Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстликнинг электр алоқа ва ахборот-коммуникация операторлари кенгашининг 44-йиғилиши мажлисини аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter