Малайзиядаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари Малайзияга бўлган ташрифи доирасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишида иштирок этишди.
Йиғилишда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов Ўзбекистонда IТ сохасини жадал ривожлантириш мақсадида яратилган шароитлар ва имтиёзлар, Ўзбекистонда тобора ривожланиб бораётган хизматлар аутсорсинги салоҳияти, "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар, айниқса, сунъий интелект технологияларини кенг жорий қилиш истиқболлари ҳақида маълумот берди.
Тадбир сўнгида ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши баённомаси имзоланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter